Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Лутфулла Тўраев: «Фелда Юнайтед» таркибида Малайзия чемпиони бўлиш ниятидаман»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда “Локомотив”нинг етакчиларидан бирига айланган ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев қишки трансферлар ойнаси очилгач Малайзия Суперлигаси вакили – “Фелда Юнайтед” клуби сафига кўчиб ўтди. Ўзбекистонлик тажрибали ярим ҳимоячи мазкур клуб билан бир йилга мўлжаллаган шартнома имзолади.

Айни пайтга келиб Лутфулла Тўраев “Фелда Юнайтед” жамоаси таркибида мунтазам майдонга чиқмоқда ва ушбу клуб Суперлигада пешқадамликни қўлга олган. Биз ҳамюртимизнинг Малайзиядаги ишлари қандай кетаётгани билан қизиқдик.

- “Фелда”га яхши ўрганиб кетдим. Жамоада мени жуда яхши қабул қилишди. Ўзи “Фелда Юнайтед”да жуда иноқ жамоа йиғилган экан. Шу сабабли кўникиш жараёни унчалик ҳам қийин кечмади. Аммо легионер бўлиш осон эмас эканлигини ҳам англадим. Зеро ҳар бир учрашувда маҳаллий ўйинчилардан икки баробар кўпроқ тер тўкишга тўғри келмоқда. Шундай бўлса ҳам легионер сифатида ўйнашнинг ўзгача гашти бор.

Айни пайтда жамоамиз Малайзия кубогида ҳам, қолаверса Суперлигада ҳам ёмон натижалар қайд этмаяпти. Олдимизга улкан мақсадлар қўйилган. Насиб этса, бу йил “Фелда Юнайтед” таркибида Малайзия чемпиони бўлишга умид қиляпман, - дейди тажрибали футболчи SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

Таъкидлаш жоиз, Лутфулла Тўраев тўп сураётган “Фелда Юнайтед” жамоаси 7-турдан сўнг Малайзия Суперлигасида 18 очко билан 1-поғонани банд этиб турибди. Ҳамюртимиз эса ҳозиргача 2 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:19, 20.04.2016.
Ўқилди: 3181 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6727]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3145]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3052]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2261]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2042]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1929]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1880]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1830]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1627]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик