"Тоттенҳэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг фикрича, лондонликларнинг ютуқлари АПЛ пешқадами "Лестер"га босим ўтказади.
"Шпорлар" Англия чемпионатида 68 очко билан иккинчи ўринда бормоқдалар ва пешқадам "Лестер"дан 5 очко кам жамғаришган.
"Сток Сити"га қарши ўйинда "Тоттенҳэм" ўз кучини кўрсатди. Агар шу тарзда давом этсак, бу "Лестер"га босим ўтказади. Биз қолган тўрт учрашувни ютишимиз керак", - дейди Кейн.