«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери чемпионлик кураши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ё ушбу мавсумда, ёки ҳеч қачон. Чемпионликни қўлга киритиш учун биз бор кучимиз, юрагимиз, қалбимизни берамиз. Қолган 4та ўйинда «Лестер» 8 очкони қўлга киритиши керак. Бу ишни қилишга ҳаракат қиламиз.
Бу йилги мавсум — мўъжиза эмас. Лекин бу қандайдир ноодатий ҳолат юзага келди. Шунинг учун мен: «Ҳозир ёки ҳеч қачон», деб айтяпман. Келаси мавсум бундай бўлмайди. Грандлар кучлироқ бўлишади. Ушбу мавсумда эса биз кутилмаган натижа қайд этяпмиз.
Мухлислар бошиданоқ менга меҳр билан муносабатда бўлишди ва менинг номимни қўшиб қўшиқ айтишди. Бу жуда зўр. Баъзилар "Нима учун Раньери тайинланди?", дея савол берди. Мухлислар эса мени ҳамиша қўллаб-қувватлашди.
Менда бошқа Варди йўқ, лекин усиз ҳам нимагадир эриша олишимизга ишонаман», – дейди Раньери.
Эслатиб ўтамиз, «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди дисквалификация туфайли 2та ўйинда майдонга туша олмайди.