Кириш Регистрация
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ 1-6 Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) 1-0 Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Зидан: "Хамеснинг майдонга кам тушаётганида муаммо кўрмаяпман"

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан охирги вақтларда майдонга кам тушаётган жамоа яримҳимоячиси Хамес Родригес билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.

"Мен тайинланганимдан сўнг Хамес Родригес майдонга кам тушяпти? Бунда ҳеч қандай муаммо кўрмаяпман. У жамоа учун муҳим ўйинчи. "Эйбар" ва "Хетафе"га қарши ўйинларда яхши ўйин кўрсатди ва голлар урди. Албатта, у кўпроқ ўйнашни истайди, аммо 90 дақиқа ўйнамайдига бошқа футболчиларда ҳам шундай.

"Реал"да 24 футболчи бор, аммо мен фақат 11тасини танлашим керак. Баъзан шу сабабли учрашувларда 3та алмаштириш қилишимга мажбурдай туюлади. Аммо мен фақат зарурият туғилгандагина алмаштириш қиламан. Мен мураббийман, шунинг учун шундай қарор чиқаришим керак", - дейди Зидан.

Хамес Родригес Испания чемпионатининг бу мавсумида 22 учрашувда еттита гол урган.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:25, 23.04.2016.
Ўқилди: 2790 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.