Кириш Регистрация

Санжар Рашидов: “Андижон”ни ҳам мағлуб этишга ҳаракат қиламиз

Баҳо:
+ | -

Олий Лигада 6-тур беллашувларига старт берилишини биласиз. Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда ўтиши тахмин қилинаётган матчлардан бири Андижонда “Андижон” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасида кечади.

Сўнгги турларда анча барқарор ўйин намойиш эта бошлаган жиззахликлар жамоасидан бу турда ҳам кўпчилик ижобий натижа кутмоқда. “Сўғдиёна”нинг “Андижон” билан ўйинга кўрган ҳозирлиги борасида маҳоратли ярим ҳимоячи Санжар Рашидовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин жуда қизиқ ва муросасиз руҳда ўтиши табиий. Зеро “Андижон”га ҳам, бизга ҳам очко жуда зарур. Шу сабабли ҳам ҳар иккала клубнинг ҳам майдонга фақат ғалаба илинжида чиқиши тайин. Қолаверса, андижонликлар ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу бизга янада қийинчилик туғдиради. Лекин “Сўғдиёна” сафарга фақат очко учун йўл олди. Жамоамиз ўйинга яхши ҳозирлик кўрди. “Локомотив” билан дуранг ўйнаганимиз ва ўтган турда “Нефтчи”ни мағлуб этганимиздан сўнг йигитларда руҳият анча кўтарилди. Насиб этса, “Андижон”ни ҳам мағлуб этамиз, - дейди “Сўғдиёна” етакчиларидан бири SPORTS.uz интернет-портали мухбирига.

Sanjar Rashidov.jpg

Таъкидлаб ўтамиз, “Андижон” – “Сўғдиёна” учрашуви эртага соат 17:30да бўлиб ўтади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:15, 23.04.2016.
Ўқилди: 3891 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9859]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3281]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3028]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2905]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2435]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2289]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2244]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2181]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1916]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1802]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.