Ла Лиганинг 34-тур доирасида "Вилларреал"га қарши баҳснинг 74-дақиқасида Криштиану Роналду қўли билан гол киритиб қўйди.
Ён ҳакам байроқчаси ўйиндан ташқари ҳолат ишорасини маълум қилганини кўрган голеадор кўз олдига жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг машғулотлар жараёнини келтирди чоғи, ўзини баскетбол ўйнаётгандек ҳис қилиб дарвоза устунидан қайтган тўпни қўли билан дарвозага киритиб юборди.
Кўпчиликка маълумки, Зидан бир неча мартта машғулотлар жараёнида футболчиларни баскетбол усули орқали шуғуллантирган эди.