Кириш Регистрация

Ўткир Юсупов: «Ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ эди»

Баҳо:
+ | -

“Машъал” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўйин ҳақида фикр билдирди:

— Муборакда биз осон бўлмаслиги аввалдан маълум эди. Жуда ҳам қийин ўйинни бошдан ўтказдик, — деб гап бошлади фарғоналиклар вакили. —  Бизда ортда йўл йўқ эди. Шунинг учун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқдик. Тезкор гол “Нефтчи”га салбий таъсир қилмади. Йигитлар ўзларига ишонган ҳолда фақат олдинга ҳаракат қилишди ва вазиятлардан унумли фойдаланишди.

— Ўктир, бугун жуда кўплаб вазиятларда сейвлар намойиш этдингиз. “Нефтчи”ни муқаррар голлардан асраб қолдингиз? Қандай фикрдасиз, бу омад ёки маҳорат?
— Албатта, бир тарафдан омад ҳам келди деб ўйлайман. Жуда қийин вазиятларда жамоани голдан қутқариб, фойдам текканидан хурсандман.

— Ғалабага нимани асосий сабаб сифатида кўрсатасиз?
— Йигитлар майдонда қаттиқ тер тўкиб меҳнат қилишди. Ҳамжиҳатлик бугун бизга ғалабани олиб келди. Энди “Шўртан”га қарши яна бир ўйин кутмоқда. Ушбу ўйинда ҳам чиройли ғалабага эришишни мақсад қилганмиз. Ниятимиз, мухлисларни хурсанд қилиб, уларнинг олдида юзимиз ёруғ бўлишдир" — деди Юсупов.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 10:52, 24.04.2016.
Ўқилди: 2331 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик