Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

"Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Мазкур ўйиннинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун жуда муҳим эди. Айниқса, "Қўқон-1912" учун кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин ғалаба қозониши шарт эди. Буни яхши тушунган қўқонликлар ўйинга жиддий ҳозирлик кўришганди.

Аммо кутилмаган меҳмонлар ўйинни фаол бошлашди. 2-дақиқада биринчи хавфли вазият навоийликлар томонидан ташкил этилди.

10-дақиқада Наврўз Алимов тўпни жарима майдончасига ошириб берди. Ҳимоячилар хавфли бартараф этишди. Акс ҳолда Носир Отақўзиев тўпни дарвозага тўғирлаб қўйишга тайёр эди.

13-дақиқа вакилларимиз хавфли вазиятни яратишди. Сўнгги паллада Фурқат Ҳасанбоев бироз шошилиб қолди. Натижада хавф бартараф этилди.

15-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Жаримадан оширилган тўпни Вячеслав Шевченко боши билан дарвоза томон йўллади. Андрей Бакланов тўпни қайтаришга эришди. Аммо посбонимиз тўпни дарвоза чизиғи ичидан қайтарди деб топган ҳакам майдон марказига ишора қилди – 0:1.

Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни майдон эгалари анча фаол тарзда бошлашди. Майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Аммо зарбаларнинг аксарияти ноаниқ кўриниш олаверди. Иккинчи бўлим бошида ҳужумни кучайтириш мақсадида майдонга туширилди. Бироқ унинг барча ҳаракатлари бесамар якунланди.

64-дақиқада меҳмонлар ҳисобни оширишди. Узоқ масофадан тепилган тўпни Андрей Бакланов қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Дарвозабонимиздан қайтган тўпни Шерали Жўраев дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни оширди – 0:2.

Орадан ҳеч қанча ўтмай Воҳобов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. – 0:3.

71-дақиқада майдон эгалари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Тўпни олдида яқинлашган Отабек Ҳайдаров пенальтини голга айлантирганди. Аммо бош ҳакам голни инобатга олмай, қайта зарба бериш кераклигини кўрсатди. Такрорий зарбада эса Ҳайдаровга аниқлик етишмади.

Учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармай қолди ва жамоамиз мавсумдаги иккинчи йирик мағлубиятини тан олишга мажбур бўлишди.

Олий лига

6-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:3 (0:1)

Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Акмалов (Тошкент).

Голлар: Вячеслав Шевченко-15, Шерали Жўраев-62, Баҳриддин Ваҳобов-64,

“Қўқон-1912”: 16. Андрей Бакланов (21. Ғайрат Ҳасанов-66), 4. Миржалол Қурбонов,5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 9. Носир Отақўзиев, 11. Наврўз Алимов (10. Отабек Ҳайдаров-51), 20. Достон Турсунов, 23. Фурқат Ҳасанбоев (17. Азиз Тўхтабоев-42), 24. Илья Ильин, 28. Абдуллох Олимов.

Захира: 19. Сардор Қаҳҳоров, 29. Иқбол Маликжонов, 31. Айбек Нурбоев, 33. Абдул Азиз Юсупов.

Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 5. Гиорги Квесиешвили (14. Файзулло Қамбаров-68), 7. Сарвар Холматов, 8. Акмал Рустамов (Отабек Нарзуллаев-55), 10. Баҳриддин Ваҳобов (70. Нодирхон Камолов-78), 20. Вячеслав Шевченко, 23. Шерали Жўраев, 25. Азиз Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андрей Деркач, 99. Алишер Юсупов.

Захира: 22. Артём Макосин, 9. Ғайрат Жумаев, 18. Самандар Шодмонов, 91. Элёр Акбаров.

Назоратчи: А. Попов.

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:27, 24.04.2016.
Ўқилди: 3042 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.