Кириш Регистрация

Рашид Ғофуров: "Тезкор гол бизни тушкунликка тушириб қўйди"

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ҳар икки клуб бош мураббийлари ўйин тўғрисида ўз фикрларини билдиришди. Биринчи бўлиб меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров саволларга жавоб берди.

Рашид Ғофуров: - Олдин ҳам айтганман, бизнинг жамоа янги шаклланган ҳисобланади. Ҳар гал шу гапни такрорлаш кимгадир ёқмаслиги мумкин, лекин ҳозир жамоамизнинг муваффақиятсизлигига бу жихат ўз таъсирини ўтказмоқда. Таркибда ҳамжихатликни яратишимиз учун кўпроқ бирга шуғулланишимиз керак. 17 та футболчини бирданига майдонга чиқариб ижобий натижа кўрсатиш қийин масала деб ўйлайман.

Бугун агарда иккинчи бўлимда намойиш этган ўйинимизни биринчи таймда кўрсатганимизда, нафақат дуранг балки ғалаба билан ҳам ортимизга қайтишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда тезкор гол ўтказиб юборганимиз йигитларни тушкунликка тушириб қўйди. Иккинчи бўлимда ўйин борасида ютдик, лекин шундай ўйинни учрашувнинг биринчи ярмида кутгандик. Биринчи бўлимда совуққонлик ва хотиржамлик бизга етишмади. Футболчиларга илк 15 дақиқа ичида тўпни назорат қилиш лозимлигини, шунда ўйин босими пасайиб барчаси ўз изига тушини таъкидлагандим. Агар айтганларимни бажаришганида, тезкор голни қўйиб юбормаган бўлар эдик.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:56, 24.04.2016.
Ўқилди: 3095 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик