"Тоттенҳэм" ҳужумчиси Гарри Кейн АПЛнинг 35-турида "Вест Бромвич" билан учрашувдаги дурангдан сўнг (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чемпионлик учун кураш ҳали тугамади, курашда давом этишимиз керак. Биз "Вест Бром"ни ютишимиз кераклигини билар дик, шунинг учун афсусдамиз. Биринчи ўлимдаёқ учрашув масаласини ҳал қилишимиз мумкин эди.
Бу футбол. Қўлимиздан келган - курашишда давом этиш. Олдинда "Челси" билан ўйинимиз бор. "МЮ"дан совға кутамиз, улар "Лестер" билан ўйнайдилар", - дейди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, чемпионат тугашига уч тур қолганда "Тоттенҳэм" пешқадам "Лестер"дан 7 очкога ортда бормоқда.