Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

ФИФА ва ОФК Ироққа ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини Эронда ўтказишга рухсат бермади

Баҳо:
+ | -

2018 йилги Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичига йўл олган Ироқ терма жамоаси ўзининг уй ўйинларини Эронда ўтказишни истаганди. Бироқ ФИФА ва ОФК бунга рад жавобини берди. Бу ҳақда kooora.com'га асосланиб Stadion.uz хабар тарқатди.

ФИФА ва ОФК ташкилотлари Ироқ футбол ассоциациясидан ўз ўйинларини ўтказиш учун бошқа мамлакатни танлашни сўрамоқда. Боиси, ҳозирги пайтда Эрон ва Саудия Арабистони мамлакатлари ўртасида сиёсий келишмовчилик борлиги сабабли, Саудия Арабистони терма жамоаси делегациясининг Эронга келиши жиддий муаммога айланади. Шунингдек, Ироқнинг ўзида ҳам ўйинлар ўтказишнинг имконияти йўқ.

Ироқ футбол ассоциацияси эса бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Ироқ ўз ўйинларини Эронда ўтказилишига эришиш учун охиригача курашмоқчи. Ироқ томони ФИФА ва ОФКнинг рад жавоби юзасида Спорт арбитраж судига мурожаат қилишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичида Ироқ терма жамоаси Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА ва Таиланд билан бир гуруҳда баҳс олиб боришади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:10, 26.04.2016.
Ўқилди: 5856 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4870]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4371]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4253]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3293]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2805]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2588]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2289]

Родри операция қилинади [1799]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1775]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик