"Арсенал" клубининг иккита йирик ишқибозлар клуби жамоанинг "Норвич" билан учрашуви вақтида норозилик акциясини ўтказмоқчи.
The Black Scarf Movement ва REDaction ташкилотлари шанба куни "мирейтс" стадионига ташриф буюрувчи мухлисларга ўзлари билан махсус плакат олиб киришларини сўрамоқдаю Баннерда "Ўзгаришлар вақти. "Арсенал" эскирди, янгилаш лозим" деб ёзилиши керак.
Мухлислар бу плакатларни 12- ва 78-дақиқалар, ҳамда ўйин якунланганда кўтарадилар. Бу "Арсенал"нинг 2 йилдан буён чемпион бўла олмаётгани билан боғлиқ.
"Биз ҳар йили бир хил омадсизликларга гувоҳ бўляпмиз. Миш-мишларга кўра, Венгерга янги уч йиллик шартнома таклиф қилишмоқчи экан, демак, ҳали бери тоннель охирида ёруғлик кўринмас экан.
Кронкега ва клуб раҳбарияти чемпионлар лигасидаги даромадлар билан мамнунлар. Жамоа тўртинчи ўриндан пастга тушмаяпти, демак, мураббийга ҳам босим йўқ. Бу яхши вазият эмас", - дейилади The Black Scarf Movement баёнотида.