"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйл ЕЧЛ яримфинали биринчи учрашувида "Манчестер Сити" билан дурангдан сўнг (0:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз учун гол ўтказиб юбормаслик жуда муҳим эди. Албатта, гол уришни хоҳлагандик, аммо ўхшамади. Бошида ўйин ёпиқ бўлди, буни ўйин олдидан ҳам айтган эдим. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таваккал қилишди.
Ўйлашимча, шунчаки омадимиз келмади. "Сити" дарвозасига бир нечта пенальти белгиланиши керак эди. Нима бўлганда ҳам биз ўз ўйинимиздан қониқдик ва жавоб учрашувини кутамиз.
Менимча, Криштианунинг йўқлиги бизга таъсир қилмади. Биз буни куннинг ярмида билдик, шунингдек Бенземада ҳам муаммосидан хабардор эдик. Уларнинг ўрнида ўйнаган футболчилар фантастик ўйин кўрсатишди", - дейди Бэйл.