Кириш Регистрация
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли 1-3 Ньюкасл
31/12 00:30 Челси 2-2 Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм 2-2 Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Чиройли воз кечиш

Баҳо:
+ | -

Хитойлик серҳиммат клублар таклиф этган беҳисоб пулдан воз кечган футболчилар. Ҳа, маълум бўлишича, замонавий футболда пул барчасини сотиб олишга имкон бермайди, барибир. Ҳаттоки, ҳисобсиз хазина соҳиблари - Хитой клублари ҳам бу нуқтада ожизликни сезишади. Қуйидаги фотогалерея бунга далолат.

2015 йил декабрь

30 ёшлиУэйн Руни «Шанхай Теллэйс»нинг 3 йиллик шартномасидан воз кечди. Ваҳоланки, хитойликлар фахрий ҳужумчига йилига 25 млн. фунт беришга тайёр эканликларини билдиришганди.

 

2015 йил декабрь

Лучано Спалетти «Пекин Гуоан»нинг 2 йиллик шартнома ҳақидаги таклифини қабул қилмади. Агар у Хитойда ишлашга кўнганида йилига 12 млн. евро оларди.

 

2016 йил январь

«Челси» клуби раҳбарияти ўйини унча қовушмаётган Оскарни «Жиангсу Сунин» клубига қўйиб юборишни истамади. Бинобарин, трансфер учун 75 млн. фунт таклиф этилганди.

 

2016 йил февраль

33 ёшлиАльваро Арбелоа йилига 8 млн. евролик маошдан кўз юмди. «Шанхай Шенхуа» клуби унга шунча бермоқчи эди.

 

2016 йил февраль

Хитой клубларидан бири 29 ёшли Нанига бир йиллик хизмати учун 10 млн. евро беришни маълум қилди. Бироқ футболчи бу пулларга учмади.

 

2016 йил февраль

26 ёшли Одион Игало хитойликлардан ажойиб таклиф олди: 4 йиллик шартнома ва ойига 300 минг фунт миқдорида маош. Аммо у АПЛда жавлон уришни маъқул кўрди.

 

2016 йил февраль

32 ёшли Дани Алвеш 3 йиллик келишув асосида бир мавсум учун 12 млн. евро олиши мумкин эди. Аммо бразилиялик ҳимоячи бунга кўнмади.

 

2016 йил февраль

«Зенит» 29 ёшли Халкни Хитойга қўйиб юбормади. Чин юрти вакиллари унга 5 йиллик шартнома асосида 100 млн. евро ваъда қилишганди.

 

2016 йил февраль

32 ёшли Карлос Тевес атиги 10 ойлик хизматлари эвазига 25 млн. еврога бойиши мумкин эди.

Бироқ у «Шанхай Теллэйс»­нинг шундай ажойиб таклифини рад этди.

 

2016 йил февраль

26 ёшли Андрей Ярмоленко хитойликлар таклифини қабул қилганида, йилига

12 млн. еврони қуртдай санаб оларди. Лекин у ҳам пулни устун қўймади.

Манба: Sports.ru

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:42, 28.04.2016.
Ўқилди: 3191 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.