Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

"Вильярреал" - "Ливерпуль" учрашуви олдидан қизиқарли фактлар

Баҳо:
+ | -

Бугун "кўҳна қитъаси"да футбол байрами давом этади. Нуфузи бўйича ЕЧЛдан кейин турувчи Европа Лигасида дастлабки ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур турнирнинг ушбу босқичига Испаниядан иккита ("Севилья" ва "Вильярреал"), Укриинадан ("Шахтёр") ҳамда Англиядан ("Ливепуль") биттадан жамоа ўз юришларини давом эттирмоқда.

"Вильярреал" - "Ливерпуль"

Бу жамоалар Еврокубок баҳсларида бирор марта тўқнаш келмаган. Фақатгина 2008 йили мавсумолдида ўртоқлик учрашувида нурсиз дуранг қайд этишган.

• Мазкур баҳс "Вильярреал" учун Англия клубларига қарши Еврокубокларидаги 13-тўнашувидир: Ғ3 Д6 М4 (ўз майдонида - Ғ2 Д4 М1, меҳмонда - Ғ1 Д2 М3).

• "Ливерпуль" Еврокубокларда шу вақтга қадар испан жамоалари билан 32 марта тўқнаш келган: Ғ13 Д10 М9 (ўз майдонида - Ғ4 Д6 М5, меҳмонда - Ғ7 Д4 М4). Мазкур ўйинларнинг иккитаси нейтрал майдонда бўлган. Шуларнинг иккисида ҳам ғалаба қозонган. Чемпионлар кубоги-1981 "Реал" (1:0), УЕФА кубоги-2001 "Алавес" 5-4 (қўш. вақт).

Жамоалар ҳақида қизиқарли фактлар

• "Вильярреал" Европа Лигасида 11 ўйиндан мағлубият нималигини билмай келаётир. (Ғ8 Д3). Шулардан ўз майдонларида ўтган 6 учрашувнинг барчасида зафар қучишган ва атиги бир марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

• "Ливерпуль" ушбу турнирда гуруҳ баҳсидан бери 12 ўйинда кетма-кет умуман мағлубият нималигини билмай келаётган ягона жамоа бўлиб турибди. "Қизиллар" шулардан бештасида ғалаба қозонган бўлса, 7 марта дуранг қайд этган. Шунингдек, атиги бир марта сафарда ғалаба қозонган.

Европа Лигаси 1/2 финал 
29.04.2016

00:05 "Вильярреал" (Испания) - "Ливерпуль" (Англия) 

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:35, 28.04.2016.
Ўқилди: 5191 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.