"Реал" раҳбарияти жамоанинг собиқ ҳужумчиси Раулнинг яқинда айтган сўзларидан сўнг ўзини ҳақорат қилинган деб билмоқда.
Раул интервьюларнинг бирида, агар чемпионлар лигаси финалида "Реал" ва "Атлетико" дуч келиб қолса, қайси жамоага мухлислик қилишни билмаслигини айтган эди. Бундан ташқари, мадридликлар Раул фаолиятини якунлаганидан сўнг "Реал"нинг эмас, Испания лигасининг элчиси бўлганидан ҳам хафа бўлган эдилар.
Рауль 1990 йилдан 1992 йилгача "Атлетико" академияси жамоасида ўйнаган ва кейин "Реал"га ўтиб, у ерда 2010 йилгача ўйнаган эди.