Олий лиганинг 6-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Биз ушбу турга оид 15 та фактни эътиборингизга хавола этамиз.
1. Ушбу турда дарвозалар жами 23 марта ишғол этилди. Мезбонлар-8, меҳмонлар-15 гол уришган.
2. „Машъал“ – „Нефтчи“ (1:2) ўйинида М. Ғофуров 1 дақиқадаёқ гол уриб, турнинг энг тезкор голига муаллифлик қилди.
3. „Насаф“ ҳужумчиси Азамат Алланиязов „Бухоро“ дарвозасини 89-дақиқада ишғол қилиб, турнинг энг кеч голини урди.
4. „Андижон“дан Н. Йованович, “Нефтчи”дан М. Бобожонов ва „Бунёдкор“дан Э. Шомуродов “дубл”га эришишди.
5. Тур давомида дарвозаларга учта пенальти белгиланди. Қизиқ томони барча пенальтиларни мезбонлар тепишган.
6. “Андижон” футболчиси Неманя Йованович ушбу турда 11 метрлик “нуқта”дан гол урган ягона футболчи бўлди.
7. „Қўқон-1912“дан О. Ҳайдаров, “Бухоро”дан Р. Мельзитдинов пенальтидан унумли фойдалана билишмади.
8. Ҳакамлар ушбу турда 40 та сариқ ва 2 та қизил карточка кўрсатишган. Мезбонлар 19, меҳмонлар 21 марта огоҳлантирилган.
9. Турнинг энг қўпол жамоаси “Металлург” бўлди – 5 сариқ
10. “Сўғдиёна” футболчиси М. Ҳолмуҳамедов “Андижон”га қарши ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ огоҳлантирилди ва турнинг энг тезкор сариқ карточкасини олган футболчига айланди.
11. “Бухоро” – “Насаф” ўйинига 24104 томошабин ташриф буюрди. Бу ушбу турдаги энг яхши натижа эди.
12. «Пахтакор» – «Металлург» учрашувига 1724 мухлис келган. Бу тур антирекорди ҳисобланади.
13. 5 та жамоа мавсумни мағлубиятсиз ўтказмоқда. Булар: “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Насаф” ва „Қизилқум“.
14. “Обод” ва “Шўртан” мавсум давомида ҳали бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозонишмади.
15. “Шўртан” очко олмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
Фурқат Юсупов тайёрлади
Тавсия этамиз