Кириш Регистрация

Каземиро: «Реал» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиши керак. Нуқта»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Каземиро Чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб ўйини доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб очилмаганди.

«Чоршанба куни бўладиган ўйинда ўз майдонимиз бизга устунлик беради. Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашлари керак, улардан умидимиз катта. "Сити" "Бернабеу"нинг кучини ҳис қилиши керак. Агар биз ўйинни яхши бошласак, шубҳасиз, мухлислар биз билан бирга бўлишади, худди "Вольфсбург"га қарши ўйинда бўлгани каби. Ўшанда ишқибозлар бизни ўйин бошидан олдинга бошлашганди. Учрашув қийин кечади, аммо мухлислар биз томонда. Бу бизга устунлик беради, аммо Чемпионлар лигаси ярим финалининг барча ўйинлари жуда қийин бўлади.

Биз ғалаба қозонишимиз керак — нуқта. Ким гол уришининг аҳамияти йўқ. Биз гол уришимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Жамоамиз кучли иштиёқ билан жанг қилиши лозим. Голни бош билан ураманми ёки оёқ билан, бунинг аҳамияти йўқ. "Реал"нинг финалга чиқишига ёрдам беришни истайман», — дея Каземиронинг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:49, 02.05.2016.
Ўқилди: 5231 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5606]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4371]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3991]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3667]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3391]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3284]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3001]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2556]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [2541]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.