“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “Атлетико”га (2:1) қарши кечган Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Атлетико” ўз футболини намойиш этди, биз эса аксинча. Улар шунчаки хатоларимиздан унумли фойдаланиб, гол киритишга муваффақ бўлишди. Ҳар доим ҳам яхши ўйин намойиш этган жамоа ғалаба қозонмайди. Бугун ҳам шундай бўлди. «Атлетико» ноҳақ равишда финалга чиқди”, — дейди Видаль.