"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Рой Кин голландиялик мутахассис Луи ван Галнинг жамоада яна бир йил қолишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" 21 май куни Англия кубоги финалида "Кристал Пэлас" билан учрашади.
"Фергюсондан сўнг ишлаш осонмас, ҳатто Дэвид Мойес учун ҳам. Аммо менимча, "МЮ" Кубокни қўлга киритса (тўртинчи ўринни олиш қийин), Ван Галга шартномасининг охирги йилини ўтказишига монелик қиладиган сабаб кўрмаяпман. Ван Гал ҳам шуни истайди. Кубокдаги ғалаба унга хотиржам нафас олишга ва келгуси йилда ишини охирига етказиб қўйиш имкониятини беради. Мен чемпионликни назарда тутяпман", - дейди Рой Кин.