«Севилья» жамоаси ҳужумчиси Кевин Гамейро Европа Лигасининг ярим финалининг жавоб учрашувида «Шахтёр» дарвозасига 2та гол урди.
Франциялик футболчи иккинчи голини бироз олдинроқ қаттиқ жароҳат олиб узоқ муддатга футболдан четга қолган жамоадоши, даниялик футболчи Микаэл Крон-Делига бағишлади.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг 1 ҳафта олдин ўтган биринчи учрашувида Крон-Делининг тизза қопқоғи чиқиб кетганди.
Унинг даволаниб сафга қайтиши учун 8 ой талаб этилиши маълум бўлганди.