Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

"Насаф": Ёшларимиз U-19 терма жамоаси сафида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси айни кунларда Беларусь мамлакатида бўлиб турибди. Улар 5-11 май кунлари у ерда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.

 

Жасур Абдураимов жамоамиздан 5 нафар ёш футболчини Ўзбекистон U-19 терма жамоа сафига жалб этган. Булар, “Насаф” футбол мактабимизнинг битирувчилари Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Умид Эргашев ва Достон Убайдуллаевлардир.

 

Бунгача Саудия Арабистони ёшларига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Бобур Абдухолиқов, Шароф Убайдуллаев ва Азиз Ғаниевлар рақиблари дарвозасини ишғол қилишгани эътиборга лойиқ. Умид Эргашев эса терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаган.

 

Таъкидлаш керакки, шу йилнинг 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда U-20 терма жамоалар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

 

30 папрел куни Манамада бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси “D” гуруҳидан жой олган. Гуруҳда Ўзбекистон, Хитой, Австралия, Тожикистон ёшлар терма жамоалари бор.

 

Қуйида “D” гуруҳи қитъа биринчилиги тақвими билан танишинг:

 

15 октябрь: Ўзбекистон – Тожикистон; Хитой – Австралия

18 октябрь: Тожикистон – Хитой; Австралия – Ўзбекистон

21 октябрь: Ўзбекистон – Хитой, Австралия – Тожикистон
- See more at: http://www.fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=2738#sthash.dBfjxmEq.dpuf

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 18:46, 06.05.2016.
Ўқилди: 3004 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6965]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2786]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2619]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2578]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2279]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2224]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2153]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2112]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2094]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик