Англия футбол ассоциацияси ҳимоячи Роберт Хут ҳамда ярим ҳимоячи Маруан Феллайнини “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Лестер” (1:1) клублари ўртасидаги ўйин вақтидаги ҳатти-ҳаракатлари учун жазоладилар.
Икки футболчи ҳам дисквалификация туфайли учтадан ўйин ўтказиб юборади.
Хут Феллайнини сочидан тортгани, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси эса тирсаги билан жавоб қайтаргани камераларга ёзиб олинган.