Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Анзур Исмоилов: Яна уч ҳафта майдонга туша олмайман

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари қаторида эътироф этиладиган Хитой Суперлигасида икки нафар ҳамюртимиз фаолият олиб боришмоқда. Миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Егор Кримец “Бейжинг Гуоан” жамоаси сафида тўп сураётган бўлса, яна бир ўзбекистонлик ҳимоячи Анзур Исмоилов мана бир неча йилдирки “Чанчун Ятай” клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Чанчун Ятай” учун мавсум осон ўтаётгани йўқ. Жамоа мусобақа жадвалининг энг қуйи ўринларига тушиб кетди. Қолаверса, ҳамюртимиз Анзур Исмоилов 3-тур доирасидаги “Тианжин Теда”га қарши баҳсдан буён майдонга тушмаяпти. Ҳозирга келиб Суперлигада 8-тур ортда қолди.

Хўш, Анзур Исмоилов нега майдонга тушмаяпти? Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида миллий терма жамоамиз мудофаа чизиғи вакилига мурожаат қилдик.

Хитой Суперлигаси 3-тур учрашувлари доирасида кечган “Тианжин Теда”га қарши ўйинда тиззамдан жароҳат олдим. Тўғриси, жароҳат кутилмаганда орттирилди ва ўша учрашувни оғриқ кучли бўлгани боис охиригача ўйнай олмадим. Сўнг жароҳат нечоғлик жиддий эканини аниқлаш учун Германияга йўл олдим. У ерда докторлар чуқур текширув ўтказгач, тахминан бир ой давомида даволанишим лозим эканини айтишди. Мана бир ойдирки, майдондан ташқаридаман.

Anzur Ismoilov - UZB.jpg

Эртага яна Германияга кўрикдан ўтиш учун йўл оламан. У ерда реабилитация жараёнини ўтайман. Бу эса тахминан яна уч ҳафта давом этади. Шундан кейингина машғулотларда қатнаша оламан.

Умид қиламанки, тикланиш жараёни тез ўтади ва жамоамга яна наф келтира бошлайман, - дейди тажрибали ҳимоячиSPORTS.uz интернет нашри мухбирига.

Таъкидлаб ўтамиз, Анзур Исмоилов 3 апрел куни бўлиб ўтган “Тианжин Теда”га қарши ўйиннинг 56-дақиқасида жароҳат олганди. Шундан буён футболчи “ўйиндан ташқари ҳолат”да бўлиб турибди.  

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:03, 13.05.2016.
Ўқилди: 3559 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6965]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2786]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2619]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2578]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2279]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2224]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2153]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2112]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2094]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1816]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик