Кириш Регистрация
01/04 00:00 Сельта 1-1 Лас-Пальмас
01/04 23:45 Вулверхэмптон 1-0 Вест Хэм
01/04 23:45 Арсенал 2-1 Фулхэм
02/04 00:00 Ноттингем Форест 1-0 Ман. Юнайтед
02/04 19:30 Пахтакор 3-0 Машъал
02/04 23:45 Брайтон - Астон Вилла
02/04 23:45 Саутгемптон - Кристал Пэлас
02/04 23:45 Манчестер Сити - Лестер
02/04 23:45 Ньюкасл - Брентфорд
02/04 23:45 Борнмут - Ипсвич
03/04 00:00 Ливерпуль - Эвертон
04/04 00:00 Челси - Тоттенхэм

“Пахтакор”нинг энг қиммат футболчилари ТОП-7

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафидаги энг қимматбаҳо футболчи ким эканини биласизми? Биз transfermarkt.de сайтидаги нархлар асосида “шерлар”нинг қимматбаҳо футболчилари рейтингини тузиб чиқдик.



7. Жавоҳир Соҳибов – 300 минг евро
21 ёшли ярим ҳимоячи сайт томонидан 300 минг еврога баҳоланган. Жавоҳир нафақат “Пахтакор”, балки миллий терма жамоада ҳам ўзининг ажойиб ўйинларини намойиш этиб келмоқда. Яқин орада унинг нархи янада ошса ажаб эмас.

6. Камолиддин Тожиев – 350 минг евро
“Пахтакор” таркибидаги энг тажрибали, фахрий футболчи ҳисобланадиган Тожиев учун 350 минг евролик нарх қўйилган. “Шерлар” сардорининг 33 ёшда эканини инобатга олсак, бу ёмон нарх эмас.

5. Давронбек Хошимов – 350 минг евро
Одатда ҳимоячилар учун унчалик баланд нарх қўйилавермайди. Бироқ “пахтакор”да ҳимоя чизиғи вакилларининг “авторитети” юқори. 23 ёшли ҳимоячи ҳам 350 минг еврога бахоланган.

4. Станислав Андреев – 400 минг евро
Терма жамоамиз мухлисларининг “суюкли”сининг нархи 400 минг евро. Станиславга бу нарх миллий термамиз таркибидаги ўйинлари эвазига қўйилган бўлса ажаб эмас. 

3. Владимир Козак – 450 минг евро
16 ёшидаёқ “Пахтакор”да дебют қилган Козак, айни пайтда 23 ёшда бўлса ҳам, анча тажрибага эга бўлиб улгурди. “Шерлар”нинг марказини Козаксиз тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. Владимир ҳозирча жамоанинг учинчи қимматбаҳо футболчиси бўлиб турибди.

2. Жамшид Искандеров – 500 минг евро
Жамшид учун сўнги бир йил омадсиз кечди. Шундай бўлса ҳам, Искандеров жамоанинг энг қиммат футболчиларидан бўлиб турибди. Трансфермаркет 22 ёшли ярим ҳимоячини ярим “лимон”га бахолади.

1. Игор Сергеев – 1,8 млн.евро
Нафақат “Пахтакор”нинг, балки Ўзбекистон чемпионатининг ҳам энг қимматбаҳо Ўзбекистонлик футболчиси Сергеев бўлиб турибди. Игорнинг нархи охирги 1 йил ичида 6 баробарга ўсди. Сергеев ҳам легионерга айланадиган пайт келмадимикан?

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 00:51, 14.05.2016.
Ўқилди: 10980 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Испания кубоги. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад" - 4:4 (видеошарҳ) [4329]

ЖЧ-2026 саралаш. Қирғизистон КХДРга қарши ўйинни Тошкентда ўтказишни таклиф қилди [3269]

Гвардиола: "Моуриньонинг айтган гапларини энди тушундим" [2706]

"Реал" билан ўйинга 1 ҳафта қолганда "Арсенал" асосий ҳимоячисидан айрилди [2323]

Аббосбек Файзуллаевга Португалия гранди қизиқиш билдирган [2244]

Испания кубоги. «Реал Мадрид» - «Реал Сосьедад» - 4:4. Ўйин статистикаси [2018]

«Барселона» «Осасуна» шикоятига қандай жавоб қайтармоқчи экани маълум бўлди [1800]

Оярсабаль: "Реал"ни мағлуб этиш учун уни бир марта ўлдириш етарли эмас" [1727]

Анчелотти: «Финалга чиқа олишимизга ҳеч қачон шубҳа қилмагандим» [1682]

Испания кубоги. "Отишма"га айланиб кетган ўйинда "Реал" қўшимча таймларда киритилган гол эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, финалга чиқди [1610]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz