"Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни клубдаги ёшларнинг хатти-ҳаракатидан мамнун эканини айтди.
“Ёш футболчилар билан ишлаш доим ёқимли. Одамлар Марсьялнинг атиги 20 ёшда эканини унутиб қўйишган. У сотиб олинган бўлса-да, ўзига билдирилган ишончни оқламоқда. У ўсишда ва ривожланишда давом этмоқда”, – деди Руни.