Кириш Регистрация
06/01 16:00 Вьетнам 2-0 Иордания
06/01 19:00 Саудия Арабистони 1-0 Қирғизистон
06/01 19:00 Пиза 0-3 Комо
06/01 22:00 Лечче 0-2 Рома
07/01 00:45 Сассуоло 0-3 Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм 1-2 Ноттингем Форест
07/01 16:30 Япония 5-0 Сурия
07/01 16:30 Жанубий Корея 0-0 Эрон
07/01 19:00 Ўзбекистон 3-1 Ливан
07/01 21:30 Қатар - БАА
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона
08/01 00:30 Борнмут - Тоттенхэм
08/01 00:30 Брентфорд - Сандерленд
08/01 00:30 Кристал Пэлас - Астон Вилла
08/01 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
08/01 00:30 Фулхэм - Челси
08/01 00:30 Манчестер Сити - Брайтон
08/01 00:45 Парма - Интер
08/01 00:45 Торино - Удинезе
08/01 00:45 Лацио - Фиорентина
08/01 01:15 Бёрнли - Ман. Юнайтед
08/01 01:15 Ньюкасл - Лидс
08/01 16:30 Австралия - Таиланд
08/01 19:00 Ироқ - Хитой
08/01 22:30 Кремонезе - Кальяри

“Универсиада – 2016” спорт ўйинларига 31,4 миллиард сўм маблағ сарфланади

Баҳо:
+ | -

Фарзандлар бахту саодати учун қайғуриб яшаш – халқимизга хос фазилат. Бу истиқлол йилларида давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шу боисдан эртамиз эгаларининг порлоқ келажаги, маънавий ва жисмоний камолоти учун мустаҳкам пойдевор яратишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Мамлакатимизда уч босқичли  “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари ёшларимиз орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ноёб тизим халқаро миқёсда ҳам янги педагогик технологиялар сифатида эътироф этилиб, бугун дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётир. Гап шундаки, бу мусобақаларнинг ҳар бир босқичи иқтидорларни кашф қилиш баробарида, уларнинг тажрибасини ошириш, нуфузли халқаро турнирлар ҳақида тасаввурини бойитишга ёрдам беради. Бу мусобақаларнинг барчаси халқаро Олимпиада мезонларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилиши диққатга сазовордир.

“Универсиада – 2016” спорт ўйинларини бугун нафақат фарғоналиклар, балки барча юртдошларимиз, ёшлар ўзгача иштиёқ ва интиқлик билан кутмоқда. Айтиш жоизки, финал босқичини юқори савияда ўтказиш, иштирокчиларга унутилмас онларни туҳфа этиш мақсадида Фарғонада алоҳида дастур асосида пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш учун Ташкилий қўмита фаолият кўрсатиб, тадбирларга барча манбалар ҳисобидан 31,4 миллиард сўм маблағ сарфланади. Фарғона шаҳридаги Маърифат, Мураббийлар ва Бурҳониддин Марғиноний кўчалари йўлсозлар томонидан ободонлаштирилмоқда.

Мусобақа қатнашчилари учун 6 та муассасада 2012 ўринли турар-жойлар белгиланиб, озиқ-овқат ва жамоат хавфсизлиги таъминланди. Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда спорт турлари бўйича 14 нафар бош ҳакамлар ҳайъати, 175 нафар ҳакамлар рўйхатлари шакллантирилди. Айни пайтда спорт байрамининг очилиш ва ёпилиш маросимлари эсда қоларли тарзда ўтиши учун маданий дастурларни тайёрлаш жараёни давом этмоқда. Мусобақа ўтказилишига кўмаклашувчи 500 нафар кўнгилли ёшлар учун футболка ва бош кийимлари ҳозирлаб қўйилди. Ташкилий қўмита маълумотларига қараганда, спортчиларни тақдирлаш мақсадида иштирокчиларга жами 1 миллиард сўмлик совғалар ва спорт формалари жамланмаси тақдим этиш кўзда тутилмоқда. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ғолибларни тақдирлаш учун 300 та қимматбаҳо совғалар тайёрланмоқда.

– Спорт байрами кунларида иштирокчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. – дейди  Фарғона Давлат университети жисмоний маданият кафедраси мудири, штаб аъзоси  Қодиржон Жабборов. – Меҳмонлар Фарғонанинг диққатга сазовор жойлари, таълим муассасаларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишадилар. Тарихий масканлар ва замонавий объектларга ташриф уюштирилади. Булардан кўзланган мақсад – эртамиз эгалари бўлмиш ёшларда “Универсиада – 2016” мусобақалари ёрқин таассурот қолдиради.

Ҳар бир кун бизни ёшлик ва шижоат байрами сари яқинлаштирмоқда. “Кичик олимпиада” номини олган бу мусобақа келажакда ҳам юртимиз спортини жаҳон ареналарига олиб чиқадиган янги-янги номларни кашф этиши аниқ.

Манба: universiada-2016.uz
Киритилди: 10:59, 16.05.2016.
Ўқилди: 3191 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Европада Қозоғистон ва Ўзбекистондан чиққан футбол истеъдодлари баҳоланди [2992]

“Бир соат давомида умуман гапирмади” — Ҳабиб Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди (фото) [2759]

Transfermarkt 2025 йилда трансфер қиймати энг кўп ошган ўзбекистонлик футболчилар рейтингини эълон қилди [2617]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-январь куни 6 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2541]

Таниқли мураббий "Манчестер Юнайтед"да текинга ишлашга тайёр [2398]

U-23 Осиё кубоги старт олди: 6 январь кунги ўйинларда қайд этилган натижалар [1909]

Месси фаолиятини якунлагандан кейин нима иш билан шуғулланишини айтди [1909]

Африка кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди [1843]

Росеньор "Челси" раҳбариятидан "Реал" футболчиси трансферини сўради [1764]

Флетчер: "Мен дарҳол сэр Алекс Фергюсонга қўнғироқ қилдим" [1714]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.