Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

«Локомотив»: Сўнгги беш йилдаги трансфер сиёсати

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча йил илгари "Локомотив" (Тошкент) футбол клуби номини эшитганимда Олий Лиганинг ўртамиёна жамоаси кўз олдимга келар эди.

2010 йил сўнгида эса "Локомотив" Тошкент "ўртамиёна" жамоалар сафидан чиқиб, "аутсайдер" клубга айланди ва Олий Лигани тарк этди. Ана шу вақтдаги "Локомотив" жамоасининг ҳолатидан келиб чиқиб, бу ҳолат мени ажаблантирмади.

Аммо "Локомотив" клуби 1-лигага тушиб кетгач клуб инфракструктураси тубдан қайта ислоҳ этилди. Жамоа таркиби қайта шакллантирилди, янги мураббийлар жалб этилди, янги стадион барпо этилиши жадаллашди (майдон майсаси ажойиб ҳолатга келтирилди), футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилди (аъло даражада).

Юқорида этироф этилганидек, клуб 2011 йилдан эътиборан ўз ривожланиш сиёсатини ўзгартирди ва ўз таркибини узлуксиз ЮЛДУЗЛАР билан бойита бошлади.

2011 йилги мавсумда Биринчи лигада ғолибликни ва Олий лига йўлланмасини қўлга киритди. 2012 йилги мавсумда Олий Лигага чиқиши биланоқ бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа клуб тарихидаги дастлабки жиддий ютуқ эди.

Шундан кейин натижалар аста-секин яхшиланиб борди. Жумладан, "темирйўлчилар" 2013 йилги мавсумда Олий лигага 2-ўринни эгаллади. 2014 йилги мавсумда яна Олий лигада кумуш медаллар қўлга киритилди. Шу билан бирга Ўзбекистон кубоги илк марта клуб музейига олиб келинди.

2015 йилда жамоа чемпионликни қўлга киритиши мумикин эди, аммо Қўқондаги қоқилиш "Локо"га панд берди: яна 2-ўрин. Мавсум бошида эса Абрамов бошчилигидаги жамоа Ўзбекистон суперкубоги учун баҳсда "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

"Локомотив" ўз-ўзидан бундай натижаларга эришиб қолгани йўқ, Бундай натижага эришиш учун Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси тинимсиз ўз таркибини кучайтирмоқда. Албатта, бу саъй-ҳаракатлар мева берадиган вақт ҳам етиб келди.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам ҳар йили жамоа олдига юқори талаблар қўйиб келмоқда. Жумладан, жамоа сўнгги йилларда Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилмоқда, аммо ҳар йили жамоага бу йўлда нимадир етишмаяпти.

Ушбу вазифа етарлича бажарилмаганидан сўнг мураббийлар ҳам бирин-кетин алмаштирилди. Даставвал Хорен Оганесян, кейинчалик Ҳаким Фузайлов ва Вадим Абрамовга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди. Хозирда барча масъулият автралиялик Мирко Еличичнинг зиммасида ва "Локомотив" жамоаси ҳозирги таркибдан келиб чиққан ҳолда бу йил чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Дарвоқе, Осиё чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида иштирок этган 4та ўзбек клублари орасида фақат "Локомотив" нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган. Жамоа бугун Ар-Риёдда "Ал-Ҳилол"га қарши дастлабки ўйинни ўтказади. Бу босқичда жамоамизга омад тилаймиз.

Қуйида сизга "Локомотив" жамоасига сўнги беш йил давомида келиб қўшилган футболчилар рўйхатини тақдим этамиз. Сабаби "Локомотив"нинг “уйғонганига” айнан беш йил бўлмоқда.

2011 йил: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Зайниддин Тожиев, Дилшод Жабборов, Андрей Власичев, Арсен Манасян (Украина), Алекс Ожиака (Нигерия).

2012 йил: Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Иномов, Александр Шадрин, Иброҳим Раҳимов, Дилшод Раҳматуллаев, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов, Максим Казанков (Туркманистон), Жора Оганесян (Арманистон), Ромик Хачатерян (Арманистон), Муҳаммат-Бинди Мустафо (Франция).

2013 йил: Темур Ғаниев, Салим Мустафоев, Жасур Ҳасанов (кичик), Виктор Карпенко, Иван Нагаев, Фарҳод Тожиев, Павел Смоляченко, Руслан Мельзиддинов, Сардор Раҳмонов, Илҳом Суюнов, Санжар Турсунов, Бобурбек Йўлдошев, Алан Кусов (Россия), Александр Оника (Молдова), Евгений Гоголь (Россия).

2014 йил: Игнатий Нестеров, Анвар Ғофуров, Жасур Ҳасанов (катта), Лутфулло Тўраев, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев, Темур Жўраев, Фозил Мусаев, Артём Филипосян, Алишер Шоғуломов, Александр Генриҳ, Шавкат Муллажонов, Саҳоб Жўраев, Дилшод Раҳматуллаев, Вячеслав Шевченко (Украина), Андрей Кожакар (Молдова).

2015 йил: Маъмур Икромов, Сардор Қобулжонов, Аброр Каримов, Темурхўжа Абдухолиқов, Темур Кападзе, Олег Зотеев, Санжар Шоаҳмедов, Мўйдин Мамазулумов, Иван Нагаев, Руслан Корян (Арманистон), Неманья Яничич (Сербия).

2016 йил: Сервер Жепаров, Шерзод Файзиев, Садриддин Абдулаев, Қувондиқ Рўзиев, Дониёр Усмонов, Кахи Махарадзе (Грузия)

Кўриб турганингиздек, "Локомотив" жамоасига сўнги йиллар ичида 14 нафар легионерлар келиб қўшилишди (ҳозир улардан фақат Яничич ва Махарадзе қолган). Бошқа маҳаллий футболчиларнинг ҳам катта қисми миллий ва олимпия терма жамоалари сафида майдонга тушганлар.

Албатта, "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти жамоа олдига ҳар қанча юқори вазифаларни қўйишга ҳақли.

Мақола сўнгида бир кичик сўровнома ўтказсак: Сизнингча, давралар оралиғида "Локомотив" яна қайси футболчиларни таркибга қўшиб олиши керак?

Улуғбек Худойберганов (Bek_Uzbekistan).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:45, 17.05.2016.
Ўқилди: 3520 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.