«Ливерпуль» собиқ бош мураббийи Брендан Роджерс Шотландиянинг «Селтик» клуби билан шартнома имзолади. Келишув 1 йилга мўлжалланган.
«Ушбу буюк клубнинг вакилига айланиш имконияти берилганидан хурсандман. Бугун орзум амалга ошди», – дейди Роджерс.
Таъкидлаш лозим, «Селтик» ушбу мавсумда кетма-кет бешинчи марта Шотландия чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа келгуси мавсумда Чемпионлар лигасига саралашнинг иккинчи босқичидан киришади.
Эслатиб ўтамиз, Роджерс фаолияти давомида «Уотфорд», «Рединг» ва «Суонси» жамоаларини бошқарган. «Ливерпуль»дан эса қониқарсиз натижалар туфайли ушбу мавсум ўртасида истеъфога чиқарилганди.