Кириш Регистрация

2 июнь куни Тошкентга Африка жамоаси келиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2 июнь куни Қирғизистонга қарши ўйини бекор қилингани ҳақида кеча хабар бериб ўтгандик. Қирғиз матбуот тарқатган маълумотга кўра, ушбу ташаббус Ўзбекистон футбол федерациясидан чиққан.

Ҳозирда БАА футбол лигасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик мутахассис Алишер Никимбаевнинг Твиттер орқали хабар тарқатишича, 2 июнь куни Тошкентга Африка жамоаларидан бири ташриф буюриши мумкин экан.

"Европалик дўстларимнинг хабар беришича, 2 июнь куни Тошкентга Африка жамоаларидан бири ташриф буюриши мумкин. Бу жамоа ФИФА рейтингида Қирғизистондан юқори поғонани эгаллаган", - дея ёзди Никимбаев.

Мутахассис Африка жамоасининг номини ошкор қилмаган. Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 7 июнь куни Австрияда Канадага қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйин олдидан терма жамоамиз Тошкентда яна битта ўртоқлик ўйини ўтказишни мақсад қилган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:05, 21.05.2016.
Ўқилди: 9640 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик