"Қироллик клуби" ҳужум чизиғининг уч нафар вакили - Роналду, Бейл ҳамда Бензема чемпионлар лигаси финал баҳсида биргаликда майдонга тушиш имконига эга бўлиб турибдилар.
Мавсум давомида жуда кўплаб учрашувларни биргаликда майдонда ўтказа олмаган ББC барча турнирларда 99 та гол киритишга эришдилар.
Жарохатлар сабаб Бейл 3420 дақиқалик имкониятдан 1732 дақиқа майдонда тўп сурган бўлса, Бензема 2000 дақиқа ҳаракатланди. Ҳозирда тўлиқ куч билан финалга тайёрланаётган ББC 28-май куни сўнгги баҳсда мазкур ўзларининг 100-голларини киритишлари мумкин.
Учлик 99 голнинг 78 тасини Ла Лигада (Роналду 35, Бензема 24 ва Бейл 19 та) киритган ҳолда ўтган мавсумдаги 76 голлик натижаларини яхшиладилар.