Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ван Бастен футболда офсайдни бекор қилиш ва футболчини вақтни чўзганлик учун четлатиш таклифини билдирди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамаосининг собиқ футболчиси ва бош мураббийи ҳисобланмиш Марко ван Бастен футбол қоидаларига киритилиши керак бўлган ўзгартиришлар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Футболда вақтни чўзиш ҳаракатлари одатий ҳолга айланиб бормоқда. Бундан қутилиш учун қоидаларга ўзгартиришлар киритиш зарур. Келинг агар футболчилар алмаштирилаётганида ўйин вақтини чўзишга ҳаракат қилишса, уларга қизил карточка кўрсатайлик. Ўйин темпи бир маромда сақланиб қолиши керак.

Футбол адолатли, ҳаққоний ва жозибадор бўлиб қолиши керак. Футболнинг ривожи уни олиб келган бугунги кўринишига қаранг. Замонамиз футболининг ҳандболдан фарқи қолмаяпти: 11 футболчи ўз жарима майдончасига қамалиб, ҳимояланиш билан банд бўлади.

Биз офсайд қоидаларидан ҳам қутилишимиз мумкин. У ўйинни қийинлаштиради ва кўп муҳокамаларга сабаб бўлади. Футболчилар сунъий офсайдлар яратишга одатланиб қолишган.

Футбол ўзгариб кетди. 50 йил олдин футболни иштиёқ билан, кўнгилдан берилиб ўйнашган, аммо бу катта маблағлар келтирадиган бизнесга айланди.

Умид қиламанки, Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатида видеоҳакамлар бўлади. Бу ҳакамлар ҳал қилувчи вазиятларда ёрдам беради – голлар, пенальтилар ва четлатишлар», – дея ван Бастеннинг сўзларини келтиради Goal.com Algemeen Dagblad нашрига асосланиб.

Манба: kun.uz
Киритилди: 20:02, 22.05.2016.
Ўқилди: 3380 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.