Кириш Регистрация

Ўзбекистон терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея билан ўйнайди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 июнь куни Тошкентда Экваториал Гвинея миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Иккала федерация расмийлари ўртасида ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланди ва терма жамоалар 2 июнь куни Тошкентда ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини 2 июнь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган.

Маълумот учун, айни дамда ФИФА рейтингида 83-ўринда бораётган Экваториал Гвинея терма жамоаси 2015 йилда ўзи мезбонлик қилган Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган.  Экваториал Гвинея терма жамоасини ҳозирда аргентиналик Эстебан Беккер бошқариб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур ўйиндан сўнг, 4 июнь куни расмий ўйинлардан олдинги илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетади ва у ерда 7 июнь куни Канада миллий терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги илк учрашувини эса, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни “A” гуруҳи 1-тури доирасида Тошкентда Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 15:53, 23.05.2016.
Ўқилди: 6194 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9253]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4658]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4315]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4154]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3340]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3146]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3109]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2748]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2663]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2396]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик