Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Насаф” футболчилари мухлислар клуби фаоллари билан учрашишди

Баҳо:
+ | -

Бугун куннинг иккинчи ярмида бир гуруҳ “Насаф” футбол клуби фаол мухлислари жамоа қароргоҳига ташриф буюришди. Қароргоҳда фаол мухлислар жамоа футболчилари ва мураббийлар билан учрашиб дилдан суҳбат қуришди.

Мухлисларни “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар ва футболчилар илиқ кутиб олишди.

Учрашувда шунингдек мухлислар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Футболчилар ва мураббийлар билан эсдаликка расмларга тушишди. Шундан кейин футболчилар мухлислар олдида ҳурмат учун саф тортишди. Футболчиларга қарата  клубнинг кўп йиллик фаол мухлисларидан Илҳом ака Саломов, Салоҳиддин ака Самадов, Ўктам Узоқов ва Зиёдулла Сафаровлар ўз тилакларини билдиришди. Жумладан, “Йигитлар аввало кўрсатаётган ўйинларингиз учун сизларга ўз ташаккуримизни билдирамиз. Шуни билингки, биз доимо сиз билан биргамиз, сизларни доимо қизғин қўллаб-қувватлаймиз, сизлар ҳар қандай мақтовга лойиқсиз. Бу йилги мавсумда чемпион бўлишларингизга қаттиқ ишонамиз. Сизлар бунга лойиқсизлар. Устозларингиз Рўзиқул Бердиевдан ўз ишига бўлган муҳаббатни, меҳнатсеварликни, жамоага бўлган содиқликни ўрганинг ва ўрнак олинг ана шунда халқ севган инсонга айланасиз, асло кам бўлманг. Олға йигитлар!”, - каби тилак сўзлар айтилди.

Шундан сўнг мухлислар футболчиларнинг машғулотларини томоша қилишди. Футболчилар эса кўтаринки руҳда ва яхши кайфият билан хушчақчақ ҳолда машғулотларини ўтказишди.

Ўзаро учрашувдан сўнг футболчилар ва мураббийлар номидан Рўзиқул Саъдуллаевич ташриф буюрганларга алоҳида миннатдорчилик изҳор этди.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 21:49, 23.05.2016.
Ўқилди: 2972 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик