"Валенсия" ҳужумчиси Альваро Негредо "Барселона" ҳужумчилари Луис Суарес, Неймар ва Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Неймарга қарши ўйнаш жуда қийин, чунки у ақлдан озган. Унинг кейинги ҳаракатини билишнинг иложи йўқ. Месси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Уни ўнг тарафдан тўхтатишга ишонсангиз, Лео чапдан айланиб ўтади.
Ҳаракатчанлиги ва кучи туфайли Суарес нима қилишини олдиндан билиб бўлмайди. Луисни жаҳондаги энг кучли ҳужумчилардан бири дейиш учун унинг устунлик томонлари кўп" - дейди Негредо.