«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Мата Англия Кубоги финалида «Кристал Пэлас» клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Ниҳоят менинг клубдаги дастлабки совриним! Ишқибозларнинг ажойиб қўллаб-қувватлаши учун уларни хурсанд эта олдик, совринни қўлга киритганимиздан фахрланамиз. Мен Англия Кубогидаги иккала финалимда ҳам ғолиб бўлдим, бу мен учун ажойиб натижа», — дейди Мата.













