"Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке жамоаси тарк этиш ниятида эмаслиги ва мадридликлар сафида қолишни исташини айтиб ўтди.
"Атлетико" шарафини ҳимоя қилишдан яхшироқ нарса йўқ. Мен пул шайдоси эмасман ва мени тарбиялаган клубда ўйнашни истайман. Ҳозир мен мадридликлар тарихидаги энг яхши даврларни бошимдан ўтказяпман. Бу ҳолатда “Атлетико“дан кета олмайман", - дейди Коке.