Шу йилнинг ёзида эркин агент мақоми билан "ПСЖ" клубини тарк этадиган Голландиялик ҳимоячиси Грегори ван дер Вил жамоа бош мураббийи Лоран Блан билан қандай муносабатда бўлганлигини айтиб берди.
«Мен аслида "ПСЖ" клубида қолишни ҳохлардим, лекин, ўйлайманки, ҳамма билади нима учун жамоани тарк этаётганимни. Мен доим асосий таркибга кириш учун жамоадаги рақобатга дош бериб ишладим. Бироқ, бош мураббий менга ишонмади ва заҳира ўриндиғига ўтказиб қўйди, ҳаттоки, бир қатор ўйинларни асосий таркиб футболчилари ўтказиб юборган учрашувларда ҳам заҳирада қолиб кетдим. Блан билан ўзаро ҳеч қачон суҳбатлашмаганмиз, бир марта ҳам.
У футболчилар билан суҳбатлашишни ёқтиради деб ўйламайман. Мен нима учун заҳирада қолганимни ҳаттоки тушунтирмасди ҳам. Агар мени айбимни, камчиликларимни тушунтирганида, ўша камчиликларим устида ишлаган бўлардим», — деди дер Вил Eurosport билан суҳбатда.
Ван дер Вил 2012 йили "Аякс" клубидан "ПСЖ" клубига кўчиб ўтганди. Норасмий маълумотларга қараганда, футболчига Москванинг "Спартак" клуби қизиқмоқда.