"Бавария" ярим ҳимоячиси Марио Гёце ёзги трансферлар чоғида жамоасини ўзгартириш нияти йўқ эканлигини таъкидлади.
"Сабр билан янги мавсум бошланишини кутаман ва "Бавария" асосий таркибида майдонга тушиш учун бор кучимни ишга соламан. Мен Карло Анчелоттининг илк машғулотларида унинг ишончига киришга ҳаракат қиламан", - дейди Гёце.