"Ливерпул"нинг белгиялик ҳужумчиси Дивок Ориги кейинги мавсум жамоа Юрген Клопп билан катта муваффақиятга эришиши мумкинлигини таъкидлади .
"Клопп билан биз иккита финалда ўйнадик. Биз ютқаздик. Лекин жамоада бир қанча иқтидорли футболчилар борлигини кўрсатиб қўйдик. Катта футболчилар билан бирга ўйнаш мен учун жуда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Менда мавсум мобайнида бир қанча яхши ва ёмон ҳолатлар бўлди. Мен "Ливерпул"дек катта клубда ўйнаб, улкан тажриба тўпладим", - дейди Ориги