Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Ислом Тўхтахўжаев: «Кейинги босқичда ҳам мухлисларимизга қувончли онлар тақдим этишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигасида юришини давом эттираётган мамлакатимизнинг ягона жамоаси – "Локомотив" нимчорак финалда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубини доғда қолдирди ва ўз тарихида биринчи марта ушбу нуфузли турнирнинг чорак финал босқичига йўл олди.

“Темирйўлчилар” жамоаси етакчиларидан бири Ислом Тўхтахўжаев ушбу ўйин ва жамоанинг эндиги режалари хусусида гапириб ўтди.

— “Ал-Ҳилол” билан баҳс қандай ўтгани тўғрисидаги фикрларингизни билдирсангиз.
— Баҳс осон кечмади. Ушбу учрашувга жуда яхши ҳозирлик кўрган эдик. “Ал-Ҳилол” жамоасининг учрашувларини томоша қилиб, рақиб ўйинини яхши ўрганган эдик. Якунда омад бизга кулиб боқди ва ғалабага эриша олдик.

— Рақибнинг бу қадар кучсиз ўйин намойиш этишини кутганмидингиз? Боиси, “Ал-Ҳилол” ўтган сафарги ўйинда жуда кучли кўринганди…
— Рости ўтган сафарги учрашувда ушбу клуб анча кучли ўйин намойиш этганди. Биз эса тескариси. Ўшанда яқин икки йил ичидаги энг ёмон ўйинимизни ўтказгандик. Бу сафар эса об-ҳаво сабабми ёки уларнинг омади келмадими, устунлик улар томонда бўлмади. Қолаверса, бунга биз намойиш этган ўйин ҳам имкон бермади. Ахир биз ҳам ўз уйимизда ҳимоядан ўйин ташкил эта олмасдик.

— Гол киритиш ёқимли бўлгандир…
— Албатта! Ҳар қандай футболчи ҳам бундай учрашувларда гол уришни истайди. Мен ҳам киритган голим жамоамга наф келтирганидан жуда-жуда шодман.

— Айтингчи, ОЧЛ-2016да “Локо” футболчилари учун энг оғир кечган учрашув қайси бўлди?
— Менинг ёдимда қолган ўйин – бу “Сепаҳон”га қарши сафарда кечган учрашув бўлди. Сабаби ўша куни об-ҳаво эркин ўйнашга имкон бермаганди. Қолаверса, айнан шу беллашувдан сўнг жамоанинг ярми шамоллаб қолганди.

— “Локомотив”дан ишқибозлар энди кейинги босқичда ҳам ғалаба кутишади…
— Ҳа, кейинги босқичда ҳам муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилганмиз. Агар мухлисларимиз чорак финалда ҳам бизни шундай қўллаб-қувватлаб туришса, уларга албатта қувончли онлар тақдим этишга ҳаракат қиламиз.

З.Акрамхонов ёзиб олди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:28, 25.05.2016.
Ўқилди: 3262 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.