Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

"Динамо" "Зомин"дан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Пайшанба куни Зоминдаги марказий ўйингоҳдаги очилиш учрашувида маҳаллий «Зомин» жамоасига қарши саф тортган «Динамо» жамоаси ўйинда ишончли ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади.

Илҳом Шарипов шогирдлари дастлабки бўлимни ҳам ҳужумкор тарзда ўтказган бўлишларига қарамай, танаффусгача таблода ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни эса анча фаол бошлаган Самарқанд жамоаси футболчилари 55-дақиқада ҳисобни очишди. Достон Ибрагимовнинг қанотдан етказиб берган тўпидан сўнг, Амиржон Сафаров дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни очди, 0:1.

Ушбу голдан кейин мезбонлар ҳам мувозанатни тиклаш учун ҳар қанча интилишмасин ҳимоя қўрғони барқарорликни сақлаб қолди. Учрашувнинг сўнггида захирадан майдонга тушган ёш ҳужумчи Асомиддин Маматов ўз голи билан ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди.

Ушбу ғалаба «Динамо»нинг кетма-кет 9-ғалабаси бўлиб, жамоамиз турнир жадвалидаги пешқадамликни мустаҳкамлади.

Вакилларимиз навбатдаги 12-турда дам олишса, 13-турда Самарқандда Наманганнинг «Хотира-79» жамоасини қабул қилишади.

Биринчи Лига. 11-тур.

26 май (пайшанба)

«ЗОМИН» - «ДИНАМО» - 0:2

Гол: Амиржон Сафаров (55), Асомиддин Маматов (90+3).

«Зомин»: 21. Шерзод Абдураимов, 2. Рашид Шаробиддинов, 4. Элдор Каримов, 7. Шукурулло Жониқулов, 10. Дурбек Камолов, 11. Сардор Иномжонов, 14. Достон Тошматов, 17. Искандар Холмирзаев, 19. Азиз Аҳмедов, 20. Ғолиб Сарибоев, 77. Шаҳзод Ғофуржонов.

Захира: 1. Тўрабек Садриддинов, 6. Бунёд Миразимов, 8. Бахтиёр Турғунбоев, 9. Лутфулло Файзуллаев, 15. Маҳсуд Нормаҳматов, 25. Ўрол Урунов, 27. Собир Абдалиев.

«Динамо»: 1.Михаил Наумов, 3. Бунёд Исроилов, 5.Фирдавс Абдусалимов, 6. Акмал Бозоров, 7.Омаджон Тайлоқов, 8.Жасур Азимов, 9.Виктор Клишин, 14.Достон Ибрагимов, 17.Алексей Николаев, 24.Жонибек Кучимов, 20.Амиржон Сафаров.

Захирадагилар: 27.Шуҳрат Муродов, 19.Ислом Шарипов, 2.Миркомил Локаев, 23.Комил Шарафутдинов, 10.Азамат Бобожонов, 18.Алишер Холиқов, 4.Хакимхон Аъламхонов, 15.Лазизжон Нуриддинов, Темур Шарипов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:00, 26.05.2016.
Ўқилди: 2898 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.