"Тоттенхэм" жамоаси дарвозабони Уго Льорис "шпорлар" сафини тарк этиши мумкинлиги тўғрисида берилган саволга ўз муносабатини билдириб ўтди.
"Ҳозирда барча ҳаёлларим яқинда бошланадиган Европа Чемпионатига қаратилган. Юртимда бўладиган чемпионатда ғолиб чиқишни истаймиз. Франция терма жамоаси мусобақа ғолиби бўлиш учун барча имкониятларини ишга солади. Асосийси, ғалабага бўлган иштиёқ юқори. "Тоттенхэм"дан кетиш борасида ўйлаб кўрганимча йўқ. Буни ҳаммасини вақт кўрсатади, - дейди Льорис.