«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Чемпионлар лигаси финали борасида ўз тахминлари билан ўртоқлашди.
«Совринни «Атлетико» ўз уйига олиб кетса керак. Амалга оширган ишлари орқали улар бунга муносиб. Албатта, уларнинг ўйин фалсафаси менга ёқмайди, аммо «Атлетико»нинг вақти келди. Футбол ҳамиша иккинчи имкониятни беради. Бу икки йил олдин Лиссабонда бўлиб ўтган финалнинг такроридир. Энди эса финал Миланда ўтади. Ўйлайманки, «Атлетико» соврин ютадиган пайт келди.
«Атлетико» сафида Коке, Сауль, Гризманн, Фернандо Торрес каби туғма иқтидорга эга футболчилар бор. Улар ҳар қандай вақтда ўйиннинг тақдирини ўзгартира олишади. «Реал» такрибида эса Кроос, Модрич, Иско, Хамес, Бэйл, Роналду, Бензема каби ажойиб футболчилар бор. Фантастик финал кўрамиз», – дейди Хави.