Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

“Универсиада-2016″нинг футбол мусобакасига куръа ташланди

Баҳо:
+ | -

Бугун “Универсида-2016” спорт мусобақалари доирасидаги бир қатор спорт турларига қуръа ташланди. Жумладан, футбол бўйича ғолиблик учун кураш олиб бораётган жамоалар ярим финалдаги ўз рақибларини билиб олдилар.

Куръа натижаларига кўра, эртага, 27 май куни бўлиб ўтадиган биринчи ярим финалда Тошкент шаҳри терма жамоаси ва Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоалари баҳс олиб боришади. Ўйин соат 08:00да бошланади.

Иккинчи ярим финалда Фарғона вилояти терма ҳамда Самарқанд вилояти терма жамоалари кураш олиб боришади. Ушбу учрашув соат 10:00да бошланади.

28 куни эса учинчи ўрин учун баҳс ва финал учрашуви бўлиб ўтади. Ўйинлар 08:00 ва 10:00да бошланади.

Барча учрашувлар Фарғона давлат университетининг спорт соғломлаштириш мажмуаси стадионида бўлиб ўтади.

Вилоятимиз терма жамоасига “Универсиада-2016” ўйинларида омад тилаб қоламиз.

PS: Эрталабки мақолада учрашув бошланиш вақтлари universiada-2016.uz сайтидаги маълумотлар асосида берилганди. Аммо айрим сабабларга кўра, ўйинларнинг бошланиш вақтлари ўзгартирилган.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:18, 27.05.2016.
Ўқилди: 4970 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.