Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Бектемир Мелиқўзиев: "Универсиада спорт ўйинлари ҳар биримизнинг ҳаётимизда ёрқин ва ўчмас саҳифа бўлиб қолади"

Баҳо:
+ | -

Муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Универсида” спорт мусобақалари қатнашчиларига йўллаган табрикларини биз ёшлар – баркамол авлод вакиллари катта қизиқиш билан қарши олдик.

Биз спортчилар Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг оталарча меҳридан доим руҳланиб, ҳаётнинг барча жабҳаларида спортда, санъатда, фан ва адабиёт соҳаларида жуда кўплаб ютуқларга эришиб келмоқдамиз. Зеро, бунинг учун юртимизда барча қулайликлар муҳайё.

Биргина Универсиада спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш учун Фарғона давлат университети, Фарғона политехника институти, Фарғона олимпия захиралари коллежида катта тайёргарлик кўрилганлиги, спорт залларининг замон талаблари асосида таъмирланиб, жиҳозланганлиги, 3 минг 200 ўринли футбол майдони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, учта волейбол майдони ва енгил атлетика йўлаклари қурилиб, фойдаланишга топширилганлиги биз каби ёшларнинг келажакда юртимиз шаън-у шавкатини жаҳон майдонларида муносиб ҳимоя қилишга бош омил бўлади.

Мана шу эзгу мақсад йўлида давлатимиз, жамиятимиз, биз ёшлардан ҳеч нарсани – маблағ ва имкониятни ҳам, куч ва ҳаракатни ҳам асло аямаяпти.

Халқимизнинг ана шундай эътибори ва ғамхўрлигига ҳамиша муносиб бўлишимиз, жондан азиз Ватанимиз мустақиллигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ҳимоя қилишга қодир фидойи, баркамол инсонлар бўлиб етишишга интилиб яшашимиз зарур. Ота-оналаримиз, устоз-мураббийларимиз, бутун халқимиз бизларга ишонади, бизларни буюк ишларнинг давомчилари, ҳаётдаги ҳақиқий таянчи ва суянчи деб билади.

Ўйлайманки, қизғин беллашувлар, адолат, ўзаро ҳурмат ва самимият руҳида ўтадиган, тенгдошларимнинг иродасини янада тоблашга, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ушбу спорт ўйинлари ҳар биримизнинг ҳаётимизда ёрқин ва ўчмас саҳифа бўлиб қолади.

Бектемир Мелиқўзиев,

бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони,

“Шуҳрат” медали соҳиби.

Манба: universiada-2016.uz
Киритилди: 11:39, 27.05.2016.
Ўқилди: 4110 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.