Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

“Универсиада-2016”: Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳри терма жамоалари финалда!

Баҳо:
+ | -

Бугун “Универсиада-2016” спорт мусобақаларнинг футбол баҳслари старт олди.

Биринчи ярим финал учрашувида Тошкент шаҳри терма жамоаси – Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган тошкентлик талаба футболчилар 6:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. “Универсиада-2016” финал босқичининг биринчи голини Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган Азамат Исроилов киритди. Қолган голларга эса Аббосбек Махситалиев (2 та), Зохир Пиримов, Алибобо Раҳматуллаев ва Жамшид Ҳасановлар муаллифлик қилишди. Қорақалпоғистонликлардан ягона тўпни Азамат Ильёсов киритди.

Мазкур ўйинда “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси Наврўз Алимов Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси сафида майдонга тушди.

Шу тариқа, ўз сафига тажрибали футболчиларни жамлаган Тошкент шаҳри вакиллари финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Иккинчи финалчи номи эса Фарғона ва Самарқанд вилоятлари терма жамоалари ўртасидаги баҳсда аниқланди. Учрашув мусобақа мезбонлари учун омадли бошланди. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари 9-дақиқада ҳисобни очишди. Павел Смоляченко боши билан берган зарбаси нишонга аниқ борди – 1:0.

25-дақиқада Нодир Камолов ўзини кўрсатди. Майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Камолов жарима майдончаси яқинидан зарба йўллаб, ҳисобнинг 2:0 бўлишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Сўнгги дақиқаларда самарқандликлар ҳисобни қисқартиришди. Муҳаммад Ражабов мезбонлар дарвозасига тўп киритди.

Айтганча, мазкур баҳсда “Қўқон-1912” жамоаси вакили Иқбол Маликжонов Фарғона вилояти терма ждамоаси таркибида 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Шундай қилиб, Фарғона вилояти терма жамоаси иккинчи финалчига айланди.

Эртага соат 08:00да бўлиб ўтадиган учинчи ўрин учун баҳсда Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси ва Самарқанд вилояти терма жамоалари куч синашишади.

Соат 10:00да ўтказиладиган финал учрашувида эса Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти терма жамоалари вакиллари майдонга тушишади.

 

“Универсиада-2016”

Футбол

Ярим финал

Тошкент шаҳри – Қорақалпоғистон Республикаси 6:1

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)

Голлар: Азамат Исроилов, Аббос Махсталиев (2 та), Зоҳир Пиримов, Жамшид Ҳасанов, Алибобо Раҳматуллаев – Азамат Илёсов.

Тошкент шаҳри: Акбар Тўраев, Азамат Исроилов, Дониёр Ҳасанов, Аббос Махситалиев, Жамшид Ҳасанов, Зохир Пиримов, Сунатилла Мамадалиев, Муҳсин Убайдуллаев, Сардор Собирхўжаев, Аброр Ҳусинов.

Захира: Толиб Очилов, Шохрух Мусурмонов.

Қорақалпоғистон Республикаси: Азиз Бойназаров, Ербол Сетназаров, Улуғбек Қуттибоев. Қиёс Маматназаров, Жолибек Ғоипов, Пўлат Конназаров, Ерлан Нуржонов, Айдас Мирзаматов, Наврўз Алимов, Мурод Айманов, Азамат Илёсов.

Захира: Муҳаммадамин Қулмуродов, Азамат Бобожонов, Дамир Низанов, Жонибек Маҳмудов.

 

Фарғона вилояти – Самарқанд вилояти 2:1

Бош ҳакам Зокир Қодиров (Навоий)

Голлар: Павел Смоляченко, Нодир Камолов. – Муҳаммад Ражабов.

Фарғона вилояти: Достон Мирзхамуродов, Шукурали Пўлатов, Иқбол Маликжонов, Дилёр Эрматов, Муҳаммадсултон Фозилов, Павел Смоляченко, Ризо Айвезов, Нодир Камолов, Фахриёр Ўринбоев. Сардор Мирзаев, Бобур Аминжонов.

Захира: Иқбол Бобохонов, Алишер Нуралиев, Улуғбек Олимов, Хайрулло Мадаминов.

Самарқанд вилояти: Шуҳрат Муродов, Анвар Носиров, Фурқат номозов, Убайдулло Набиев, Жаҳонгир Абдуллаев, Акбар Сиддиқов, Икром Синдаров, Нурбек сафаров, Муҳаммад Ражабов, Отабек Ҳамроқулов, Тимур Файзуллаев.

Захира: Шохрух Салоҳиддинов, Сардор Боймаматов. Умид ёқубов, Темур Бойқобилов.

 

3-ўрин учун

28 май, 08:00

Қорақалпоғистон Республикаси – Самарқанд вилояти

 

Финал

28 май, 10:00

Тошкент шаҳри – Фарғона вилояти

Ҳар икки учрашув ҳам Фарғона давлат университети спорт соғломлаштириш мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Аброр Деҳқонов

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 14:24, 27.05.2016.
Ўқилди: 4970 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

U23 Осиё кубоги. Бугун Олимпиада йўлланмасини ҳал қиладиган ўйин бор! [5772]

Тимур Кападзе: «Индонезияга қарши ўйин учун режамиз бор» [4968]

Sport TV'да 29-апрель куни U23 Осиё кубоги, Ўзбекистон кубоги ва «Барселона» иштирокидаги ўйин трансляцияси бор [4563]

"Ливерпуль"нинг янги бош мураббийи аллақачон Салоҳ борасида қарор қабул қилган [3596]

«Эл-класико»нинг Ла лигага «қора» томони [3363]

А Серия. "Кальяри" "Женоа"га қарши қайдномасини эълон қилди (фото) [3153]

Шин Тэ-Йонг: «Ўзбекистонга нисбатан бир кўпроқ дам олганимиз бизга устунлик бермайди» [2547]

Левандовски ҳозирда дунёнинг энг яхши футболчилари кимлар эканлигини айтди [2453]

"Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога" – Виллаш-Боаш “Порту”ни 42 йил бошқарган одамни ҳокимиятсиз қолдирди [1826]

Салоҳ ва Клопп жанжалига нима сабаб бўлгани маълум қилинди [1782]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.