Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Бобур Зуҳриддинов: «Обод» тез орада «Лестер»дек ўйнашни бошлайди»

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Обод" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов иштирок этди.

- Бугун "Сўғдиёна" жамоаси жуда кучли ўйнади. Бу жиҳатни алоҳида таъкидлаган бўлардим. Улар якка-курашларда жуда яхши ўйнашди. Биз эса кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Тарихий ғалабани қўлга киритганимиз хурсанд қилади албатта.

Тез орада жамоамизга дарвозабонлар мураббийи келади. Бу борада ишлар олиб борилмоқда. Номзодлар шунчалик кўпки, шу сабаб ҳозир айнан кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Дилшод Ҳамроевни майдонга тушмаётгани ҳеч қандай шахсий ғаразим билан боғлиқ эмас. Унга ғаразим йўқ. Давронбек Жўрақуловни кўрсатаётган ўйини бизни қониқтирмоқда. Хатолар бор ва бусиз иложи йўқ. Агарда Дилшод Ҳамроев ўйинга тўлиқ тайёрлигини билсак, ўшанда Дилшодга ҳам яна имконият берамиз. Алишер Азизов яқин орада голлар уришни бошлашига ишонаман. Уни нега майдонга туширяпман? Чунки Азизов жуда юқори техникага эга футболчи. Уни кўмаги бизга керак. Тез орада Азизов голлар уришни бошлаб юборади. Жамоамиз дастлабки турлардаги ҳужумкор ўйинидан воз кечгани йўқ. Биз шунчаки нафақат тезкор ҳужумлар орқали, балки ўз ўйинимизга позицион ҳужумларни ҳам киритиб боряпмиз. Энди “Обод” нафақат шунчаки ҳужум уюштиради, балки ҳужумда тўпни сақлаган ҳолда иккинчи темп орқали ҳам олдинга боришга, рақибни тўпсиз чарчатишга  уринади. Чунки биз аввалги ўйинларда катта куч билан ҳужумга ўтиб, тўпни йўқотгач орқага қайтишга улгурмай қолардик. Рақиб эса олдинги чизиқда бемалол бўш ҳудудларга эга бўларди ва бу нарса уларга қўл келаётганди. Бу борада ишлаяпмиз. Ўйиинимизни янада сайқаллаштиришга уриняпмиз. Бунинг учун бизга вақт керак. Жамоамиз яна озгина вақтдан сўнг, кўпчилик назарда тутаётган “Лестер”дек ўйнашни бошлайди. Бунинг учун бизга бироз вақт лозим.

Манба: fcobod.uz
Киритилди: 22:34, 27.05.2016.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [2753]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2721]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2521]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2189]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1831]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1814]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1676]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1593]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1455]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик