Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Чемпионлар лигаси (кубоги)да энг кўп ғалаба қозонган футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигаси (кубоги) баҳсларида ҳаммадан кўп чемпион бўлган футболчиларни биласизми? Қуйида бу борада ТОП-10 лик билан танишишингиз мумкин.


2-10. Алфредо Ди Стефано - 5 марта
Аргентиналик ҳужумчи 1956-1960 йилларда кетма-кет 5 марта "Реал" либосида мазкур мусобақада зафар қучди. Эътиборли жиҳати у ана шу 5 та финал ўйинининг барчасида рақиблар посбонларини ранжитган. Ди Стефано Чемпионлар кубогининг 5 та финалида гол урган ягона футболчидир.


2-10. Хосе Мария Царрага - 5 марта
Царрага ҳам мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлган. Хосе Мария ғолиб чиққан барча финалларда майдонга тушганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ жоиз.


2-10. Рафаэл Лесмес - 5 марта
"Реал"нинг яна бир ажойиб футболчиси. Лесмес ҳисобида ҳам Чемпионлар кубогининг 5 та олтин медали мавжуд. У 3 та финалда майдонга тушиб, жамоасининг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшган.


2-10. Маркитос - 5 марта
"Реал" ҳимоячиси Маркитос ҳам 1956-1960 йилларда жамоа билан 5 марта нуфузли турнир ғолибига айланди. Маркитос фақатгина 1958 йилги мусобақанинг финалида жамоасига ёрдам бера олмади. Қолган 4 та финал учрашувида ҳам у майдонга тушиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшган.


2-10. Хуан Сантистебан - 5 марта
"Реал"нинг "олтин авлоди"дан жой олган Сантисебастян ҳисобида ҳам 5 та кубок мавжуд. У 1958 ва 1959 йилги финал учрашувларида иштирок этиб, "бланкос"нинг ғалабасига ёрдам берган.


2-10. Хуан Алонсо - 5 марта
Алонсо "Реал" дарвозасини қўриқлаб 5 марта кубок эгаси бўлган ягона футболчидир. У 1956, 1957 ва 1958 йилги финалларда асосий таркибда майдонга тушиб, "қироллик клуби"нинг зафарига муносиб улуш қўшганди.


2-10. Эктор Риал - 5 марта

Риал 1956 йилги финалда "дубл"га эришиб, "Реал"нинг ғолиб бўлишини таъминлаб берган бўлса, 1958 йилги финалда ўйин тугашига 10 дақиққа қолганида ҳисобни тенглаштирувчи голга муаллифлик қилган эди. Эктор ўша йили жамоа сардори сифатида кубокни боши узра кўтарган эди.


2-10. Паола Малдини - 5 марта
Чемпионлар лигасида фақат "Реал"чилар рекордчи эмас, улар орасида "Милан"ликлар ҳам бор. Малдини 1989, 1990, 1994, 2003 ва 2007 йилларда Чемпионлар лигасида муваффақиятга эришган. Паола 2005 йилги финалда гол уриб, турнир финалида ўз ҳисобига гол ёзидириб қўйган энг қария футболчига айланганди. Афсуски ўша баҳсда "россонери"лар 3:0 ҳисобида юта туриб, аламли тарзда таслим бўлишганди.


2-10. Алессандро Костакурта - 5 марта
Костакурта ҳам Малдини билан бирга ўша йилларда мазкур совринга эга чиққан. Аллессандро 1994 йилги мавсумда жамоасининг чемпион бўлишида бош роллардан бирини ўйнаган эди.



1. Франциско Хенто - 6 марта
Чемпионлар кубогида энг кўп ғолиб чиққан футболчи бу Хентодир. Франциско 1956-1960 йилларда кетма-кет 5 марта ва 1966 йили яна бир бора совринни қўлга киритган. Испаниялик ҳужумчи турнирдаги 31 голидан иккитасини финал ўйинларида киритган. Хенто ғолиб бўлган 6 та финалнинг барчасида майдонга тушгани диққатга саовор натижадир.

Айи пайтда кучли ўнликка кириш имконияти бир нечта футболчиларда мавжуд. Булар: Лионел Месси ( 4 марта), Андрес Инеста (4 марта), Херард Пике (4 марта),.

Фурқат Юсупов тайёрлади


Реал Мадриднинг ЧЛдаги барча финаллари

Манба: sports.uz
Киритилди: 00:26, 28.05.2016.
Ўқилди: 4287 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.