Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

"Реал" президенти Перес Чемпионлар Лигасидаги ғалабани Ироқда ҳалок бўлган мухлисларга бағишлади

Баҳо:
+ | -

28 май куни 11 маротаба Чемпионлар Лигасида ғалаба қучган Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ушбу ғалабани клубнинг Ироқда фожиали ҳалок бўлган мухлисларига бағишлади. Переснинг бу ҳақда айтган сўзларини "Марка" нашри келтириб ўтди.

"Реал" "Атлетико"га қарши финал учрашувида пенальтилар серияси бўйича 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.

Май ойида ИШИД террорчилик гуруҳи "Реал"нинг Ироқдаги фан-клуби бош қароргоҳига ҳужум қилганди. Бу ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳат олганди.

"Биз бу ғалабани Ироқда мудҳиш ҳужум оқибатида фожиали ҳалок бўлган "Реал" мухлисларига бағишлаймиз", деб айтди Перес.

Перес рақиб жамоа "Атлетико" футболчиларига таскин бериб, улар ҳали Чемпионлар Лигасини албатта ютишларини айтди.

"Атлетико" бизнинг қўшнимиз ва дўстларимиз, жуда юқори даражадаги ўйин кўрсатди. Мен уларнинг финалда ғалабага эришишдаги барча саъй-ҳаракатлари учун ачиниш ҳиссини сезмоқдаман, бироқ аминманки, "Атлетико" келажакда албатта Чемпионлар Лигасини ютади", деб қўшимча қилди Перес.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:34, 29.05.2016.
Ўқилди: 6190 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3566]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3154]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2861]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2682]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2502]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2446]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2078]

Родри операция қилинади [1990]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [1966]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик